
ASL Burger — замонавий тез тайёрланадиган таомлар ресторанлари тармоғи. Компания 2014 йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунда 11 та филиалга эга.
Биз ҳар куни меҳмонларимизни мазали ва сифатли таомлар билан хурсанд қилиб келамиз. Компаниянинг устувор вазифаларидан бири — мамлакатимизда ишсизлик даражасини камайтиришга ҳисса қўшишдир. Бугунги кунда аҳил ва жипс жамоамизда 300 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда.
Бизнинг асосий мақсадимиз — сиз учун фақат мазали ва сифатли маҳсулот тайёрлаш. Ахир, сиз энг яхшисига лойиқсиз!